Россияда депутатларга ўқотар қурол олиб юриш ҳуқуқини бериш таклиф этилди

Россияда депутатларга ўқотар қурол олиб юриш ҳуқуқини бериш таклиф этилди

Россияда эҳтимолий провокациялар ва душманларнинг алоҳида эътибори туфайли депутатларга ўқотар қурол олиб юриш ҳуқуқини бериш таклиф этилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар берди

Тегишли таклиф Давлат думасининг Хавфсизлик қўмитаси аъзоси Султон Ҳамзаев (“Ягона Россия” партиясидан) томонидан илгари сурилган. У Россия гвардияси Марказий банк раҳбариятига қурол олиб юриш ҳуқуқини беришни таклиф этганини эслатди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, худди шундай ҳуқуқ депутатларда ҳам бўлиши керак, чунки уларнинг барчасида шахсий қўриқчилар ёллаш имконияти йўқ

Бундан ташқари, у барча депутатлар ГТО (“Меҳнат ва мудофаага тайёр” комплекс) стандартларини топширишлари ва биринчи ёрдам курсларини ўташлари кераклигини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: