Adidas Белла Ҳадидни суратга олгани учун Исроилдан узр сўради. Негаки…
Adidas Исроилдан кечирим сўради.
Adidas ўзининг кроссовкаларини реклама қилиш кампаниясида келиб чиқиши фаластинлик бўлган Белла Ҳадидни суратга олгани учун узр сўраб, бу рекламаларни олиб ташлади.
Хадид Вашингтонда туғилган, унинг отаси Фаластиндан. У ҳозирда дунёдаги энг машҳур моделлардан бири ҳисобланади. Хадид 1972 йилги Мюнхен Олимпиадаси учун мўлжалланган Адидаснинг ретро кроссовкаларини қайта ишлаб чиқариш ҳақидаги рекламада иштирок этган, ўша пайт Мюнхенда исроиллик спортчиларга қарши теракт содир этилган.