Париж Олимпиадасида Ўзбекистондан 90 нафар спортчи иштирок этади

Париж Олимпиадасида Ўзбекистондан 90 нафар спортчи иштирок этади

 

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.

“XXXIII Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади. Аҳамиятлиси, анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларимизнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда”, – дейилади хабарда.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрмоқда, ҳар бир спортчи бўйича индивидуал стратегия қабул қилинган, спортчилар мунтазам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: