2030 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг қаерда ўтказилиши тасдиқланди

2030 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг қаерда ўтказилиши тасдиқланди

2030 йилги Қишки Олимпия ўйинлари Франциянинг Альп тоғларида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда ХОҚ раҳбари Томас Бах хабар берди.

“ХОҚ 2030 йилги Олимпия ўйинларининг белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда Франциянинг Альп тоғларида ўтказилишини эълон қилиш шарафига муяссар бўлди”, – деди ташкилот раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади. 

Дўстларингизга ҳам юборинг: