Президент қарорига биноан спортнинг волейбол тури янада ривожлантирилади

Президент қарорига биноан спортнинг волейбол тури янада ривожлантирилади

“Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-274-сон) қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот Telegram канали хабар берди.

Қарорга кўра, 2025 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказиб борилади:
– олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Воллейбалл stars” Ўзбекистон кубоги;

– вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида 3 босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – республика) волейбол спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон” республика мусобақаси;

– умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ўртасида 3 босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги;

– ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара волейбол спорт мусобақалари.

2025 йилдан ҳар икки йилда бир марта волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида “Буюк Ипак йўли” халқаро турнири ўтказиб борилади.

Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: