Фарғонанинг 3 ҳудудини сел босди (+фото)

Фарғонанинг 3 ҳудудини сел босди (+фото)

Кеча Фарғона туманида соат 15:30 ларда жала ва дўл ёғиб ўтган. Натижада:

“Шоҳимардон” МФЙда соат 1,5-2 м3/с сел оқими вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда Қуркул сел йўлидан оқиб ўтган;

Шоҳимардон қишлоғида 4-5 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти ҳовлиси ва 4 та аҳоли хонадонини қум-шағал билан тўлдирган;

“Ёрдон” МФЙда 1,5-2 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда Букан сел йўлидан оқиб ўтган.

Ҳозирда ФВВ ходимлари тозалаш ишлари олиб бормоқда. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ, деб хабар берди Ўзгидромет.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: