Шри-Ланка расмийлари мусулмонлардан узр сўради
23 июль куни Шри-Ланка ҳукумати пандемия даврида CОВИД-19 қурбонларини мажбурий ёндирилгани учун оролдаги мусулмон озчиликдан расмий узр сўради. Бу қарор ЖССТнинг исломий дафн қилиш хавфсизлиги ҳақидаги кафолатларига қарамай қабул қилинганди.
Ҳукумат баёнотида айтилишича, янги қонун мусулмонлар ёки бошқа жамоаларнинг дафн маросим қоидалари келажакда бузилмаслиги учун дафн этиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Шри-Ланка мусулмонлари кечиримни мамнуният билан қабул қилишди, бироқ уларнинг бутун жамоаси, яъни оролнинг 22 миллион аҳолисининг тахминан 10 фоизининг воқеадан ҳануз қалбидаги жароҳати битмаганини айтди.
«Энди биз ҳукуматнинг мажбурий кремация сиёсати ортида турган икки академик – Меттика Витҳанаге ва Чанна Жаясуманага нисбатан қонуний чоралар кўрамиз. Биз товон пулини ҳам талаб қиламиз», деди Шри-Ланка мусулмонлар кенгаши матбуот котиби Ҳилми Аҳамед.