Европа Иттифоқи Кенгаши етти давлатнинг буджет камомади бўйича текширув бошлади

Европа Иттифоқи Кенгаши етти давлатнинг буджет камомади бўйича текширув бошлади

Буджет тақчиллиги ҳаддан ташқари кўп бўлган мамлакатлар қаторида Бельгия, Франция, Италия, Венгрия, Малта, Польша ва Словакия бор. Европа Иттифоқи қоидаларига кўра, рухсат этилган максимал камомад ЯИМнинг 3 фоизини ташкил қилиши мумкин, бу мамлакатларнинг буджет тақчиллиги ўтган йили 4 фоиздан ошган. Италия энг юқори буджет тақчиллигига эга – 7,4%.

ЕИ Кенгашининг хабаридан маълум бўлишича, жорий йилнинг ноябрь ойида Еврокомиссия ЕИнинг ушбу еттита давлатига “буджет камомадларини тўғрилаш бўйича самарали чоралар кўриш” бўйича тавсиялар беради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: