Польша ТИВ раҳбари ўринбосари Венгрияни Европа Иттифоқи ва НАТОдан чиқишни таклиф қилди

Польша ТИВ раҳбари ўринбосари Венгрияни Европа Иттифоқи ва НАТОдан чиқишни таклиф қилди

Польша ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Венгрия бош вазири Виктор Орбанга «Путин ва шу каби бошқа авторитар давлатлар билан иттифоқ тузишни» таклиф қилди. У Орбаннинг Европа Иттифоқи ва бутун Ғарб сиёсатидан норозилигига шундай жавоб берди.

«Агар клуб аъзоси бўлишни истамасангиз, уни доим тарк этишингиз мумкин. Бу, албатта, айни пайтда Европага, Украинага, Польшага қарши сиёсатдир».

28 июль куни Орбан Россияни ҳимоя қилди, Дональд Трампни олқишлади ва Польшани «иккиюзламачиликда» танқид қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: