Германиядаги энг йирик кимё заводида портлаш содир бўлди

Германиядаги энг йирик кимё заводида портлаш содир бўлди

Германиянинг Людвигсхафен шаҳридаги энг йирик кимё заводида портлаш юз берди. 14 киши жабрланди, деб хабар берди argumenti.ru маҳаллий ОАВга таяниб.

Портлаш маҳаллий вақт билан 12:43 да содир бўлган. Шундан сўнг заводда кучли ёнғин юзага келган. Заводга эгалик қилувчи компания вакиллари жабрланганлар енгил тан жароҳатлари олгани, ёнғин ўчирилганини маълум қилди.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: