«Минтақадаги парвозлар ё барча учун очиқ бўлади, ёки ҳеч ким учун эмас»
Эрон АҚШ санкциялари туфайли бутун Яқин Шарқ бўйлаб ҳаво қатновини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда
NDTV хабарига кўра, Эрон Олий раҳбари маслаҳатчиси Муҳаммад Мохбер Теҳрон АҚШ санкциялари сабабли Эрон авиакомпанияларига нисбатан жорий этилган чекловларга кўз юмиб ўтирмаслигини маълум қилган.
«Минтақадаги парвозлар ё барча учун очиқ бўлади, ёки ҳеч ким учун эмас. Агар Эроннинг парвоз қилиш ва аеропорт хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланса, минтақадаги ҳеч бир давлат ҳам бундай имкониятга эга бўлмайди», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Яқин Шарқ бўйлаб ҳаво ҳудудининг оммавий равишда ёпилиши минглаб рейсларнинг бекор қилиниши ёки вақтининг ўзгартирилишига, чипталар нархининг ошишига ҳамда Европа ва Осиё ўртасидаги парвоз вақтининг узайишига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Ироқ ва БАА аеропортлари АҚШ санкциялари туфайли Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатишни тўхтатган эди.
