Тошкентда 850 кўки эвазига Англияга виза олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Тошкентда пул эвазига Англия давлатига виза олиб беришни ваъда қилган хорижий давлат фуқароси қолга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот ҳизмати ҳабар беради.
Учтепа туман бўлими ходимлари томонидан ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида хорижий давлат фуқароси М.С. фирибгарлик устида ушланди.
Маълум бўлишича, М.С. фуқаро З.А.га Англияга 850 АҚШ доллари эвазига виза расмийлаштириб беришни ваъда қилган ва келишилган сумманинг 350 долларини олаётган вақтда қўлга олинган.
Бундан ташқари, М.С.дан 84 дона қалбаки юз долларлик купюралар далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.