Россияда 40 мингга яқин хорижлик депортация қилинди

Россияда 40 мингга яқин хорижлик депортация қилинди

2024 йилнинг биринчи ярмида «миграция қонунчилигини бузган» 39,5 минг чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Россиядан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Федерал суд ижрочилари хизматига (ФСПП) таяниб «Интерфакс» хабар берди.

Июн ойида ФСПП раҳбари Дмитрий Аристов 2023 йилда Россиядан 44 минг мигрант чиқариб юборилганини айтган эди.

«Жорий йилда бу борадаги ишларимизда сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Атиги беш ой ичида биз 30 минг одамни чиқариб юбордик», деди у.

Июл ойида Россия Давлат Думаси мигрантлар билан боғлиқ бир қанча қонунларни қабул қилди. Улардан бири мигрантларга атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш, Россиянинг ташқи ва ички сиёсатига аралашмаслик, шунингдек, «анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларини, шу жумладан турмуш қуриш ғоясини ҳурмат қилиш» мажбуриятини юклайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: