Ўзбекистонлик аёл Туркияда фоҳишаликка мажбур қилингани айтилган видео бўйича изоҳ берилди

Ўзбекистонлик аёл Туркияда фоҳишаликка мажбур қилингани айтилган видео бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик аёл Туркияда фоҳишаликка мажбур қилингани ҳақида видео тарқалди. Бош консулхона ҳолат бўйича изоҳ берди.

Унга кўра, Бош консулхона томонидан ушбу воқеа иштирокчиларини аниқлаш ва ваколат доирасида тегишли чора-тадбирларни белгилаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу видео қачон ва қаерда тасвирга олингани, ундаги шахсларнинг ким ва қайси давлат фуқаролари экани тўғрисида ҳозирги вақтга қадар аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Шу муносабат билан, мазкур видеода акс эттирилган аёлларнинг шахси, уларнинг бошқа жиноий қилмишлари ёки улардан жабр кўрганлар тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан Бош консулхонанинг электрон манзилига маълумот юбориш сўралди.

Мурожаат қилган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: