Ҳиндистонда микрочип ишлаб чиқарадиган завод қуришга уч миллиард доллар эквивалентида маблағ ажратилди

Ҳиндистонда микрочип ишлаб чиқарадиган завод қуришга уч миллиард доллар эквивалентида маблағ ажратилди

Ҳиндистон микрочип ишлаб чиқариш бўйича жаҳон марказига айланиш ниятида.

 

Tata йирик яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи. Лойиҳа учун уч миллиард доллар эквивалентида маблағ ажратилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Ҳиндистон электрон ва ахборот технологиялари вазирлигига таяниб.

 

Завод шарқий Ассам штатида қурилади ва кунига 48 миллиондан ортиқ чип ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳиндистоннинг яримўтказгичлар ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш марказига айланиши режалаштирилган.

 

Ҳиндистон чип ишлаб чиқариш саноатини фаол ривожлантирмоқда. 2023 йил июнь ойида Micron Technology компанияси билан Гужаратда 2024 йил охиригача ишга тушиши керак бўлган завод қуриш бўйича шартнома имзоланди.

 

Шунингдек, 2023 йилда Тайваннинг Foxconn компанияси Ҳиндистон ҳукуматига мамлакатда микрочип ишлаб чиқаришни жойлаштириш таклифи билан мурожаат қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: