АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига ракеталар отилган

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига ракеталар отилган

Ироқ ғарбида жойлашган АҚШ ҳарбий-ҳаво базаси юк машинасидан отилган ракеталар билан ҳужумга учради. Бу ҳақда Ироқ махсус хизматларидаги манбага таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда .

Маълумотларга кўра, АҚШнинг Айн ал-Ассад базаси Катюша ракеталари билан ўққа тутилган. Агентлик суҳбатдошининг айтишича, иккала ракета ҳам база четида портлаган ва ҳеч қандай зарар етказмаган. Унинг сўзларига кўра, ракеталар юк машинасидан учирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: