Бўрижар каналидан эркак жасади топилди

Бўрижар каналидан эркак жасади топилди

9 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналидан номаълум эркак кишининг жасади топилди.

 

Маълумотларга кўра, мурда анҳор бўйлаб оқиб келган, сув атрофида бўлган кишиларни уни кўриб қолган. Ҳодиса жойига ИИВ ва ФВВ ходимлари етиб келиб, суриштирув ишларини бошлаган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилмаган.

 

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: