Самарқандда валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро қонунга хилоф равишда жами $3150 ни бошқа бир фуқарога 39,9 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Унинг ёнидан $12424, 200 евро, 9600 турк лираси, 138945 Россия рубли, 368 500 Қозоқ тенгеси ва 500 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.