Туркияда Telegram блокланиши мумкин
Бунга мессенжерда қимор ўйинларини тарғиб қилувчи ва гиёҳванд моддаларни сотувчи каналлар кўпайгани, уларни ўчириш ҳақидаги огоҳлантиришлар жавобсиз қолгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Туркия тахминан 8 млн фаол фойдаланувчи билан Telegram иловасидан энг кўп фойдаланадиган давлатлар рейтингида 10-ўринни эгаллаб турибди.