Қозоғистонда Ўзбекистондан миграция бўйича рекорд ўрнатилди

Қозоғистонда Ўзбекистондан миграция бўйича рекорд ўрнатилди

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Қозоғистонга доимий яшаш учун 4838 киши келган бўлса, атиги 65 нафари чиқиб кетган. Натижада келганлар ва кетганлар орасидаги фарқ 4773 нафарни ташкил қилди.

Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 54%га юқори, шунингдек, камида 5 йилликдаги рекорддир, деб хабар беради DataHub таҳлилий портали. Ўзбекистондан келаётганларнинг асосий қисми қозоқлар – 71%.

Кўпинча келганлар Манғистау – 27% ва Олмаота – 25% вилоятларига жойлашган, деб ёзади @sputnikKZ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: