Ҳар қандай ижтимоий ёрдам бандликка боғланиши шарт — Мирзиёев
– Охирги йилларда тўпланган тажриба ва одамларнинг эҳтиёжидан хулоса қилиб, камбағалликни қисқартиришни янги босқичга олиб чиқиш керак. Эҳтиёжманд инсонларнинг хоҳиши ва имкониятини қўллаб-қувватлаб, ҳаётга, жамиятга олиб кириш зарур. Умуман, ҳар қандай ижтимоий ёрдам пировардида бандликка боғланиши шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда 2027 йилга қадар камбағаллик даражаси 11 фоиздан 7 фоизга қисқартириш мақсад қилингани айтиб ўтилди.
Ушбу мақсадда камбағалликни аниқлашнинг янги мезонлари ишлаб чиқилади ва маблағлар ҳудуд, туман ва маҳаллалар кесимида камбағал оилалар сонидан келиб чиқиб тақсимланади. Шунингдек, ушбу маблағлар, биринчи навбатда, оилани камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади.