«Барселона» афсонаси: Қамоқда тушундимки, Худо билан топган 113 евром Худосиз топган миллионларимдан яхшироқ

«Барселона» афсонаси: Қамоқда тушундимки, Худо билан топган 113 евром Худосиз топган миллионларимдан яхшироқ

Жаҳон футболи афсонаси, спорт тарихидаги энг кўп соврин ютган ўйинчилардан бири Дани Алвеш озодликдан маҳрум этилган даврида ўзининг ҳаётий ва маънавий қарашлари қандай ўзгаргани, Яратганга бўлган ишончи ҳақида фикр билдирди.

Тажрибали ўнг қанот ҳимоячиси ўз баёнотида ўтмишдаги улкан муваффақиятлари ва қамоқхона ҳаёти орасидаги фарқни қуйидагича ифодалаган:

«Мен дунёнинг энг яхши клубларида, энг кучли терма жамоада тўп сурдим. Фаолиятим давомида миллионлаб маблағ ишлаб топдим. Бироқ панжара ортида бўлган вақтимда бир муҳим ҳақиқатни англаб етдим: агар қалбингда Худога бўлган ишонч бор бўлса, қамоқхонани тозалаб топган 113 евро пулинг, Худосизликда эришган миллионларингдан кўра анча қадрли ва яхшироқ экан».

Дани Алвеш карьераси давомида жами 43 та титул соҳиби бўлган бўлиб, узоқ йиллар давомида сайёранинг энг кучли клубларида тўп сурган:

Карьерасининг энг гуллаган даври айнан Каталония клуби билан боғлиқ. Лионель Месси билан майдонда ажойиб тандем ҳосил қилган Алвеш «кўк-анорранглилар» таркибида 6 марта Испания чемпионлиги, 3 марта УЕФА Чемпионлар Лигаси ва 3 марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. Италиядаги ягона мавсумида Серия А чемпиони ва Италия Кубогига эга чиққан, шунингдек, жамоа билан Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борган. Франция Гранди таркибида 2 марта мамлакат чемпионлиги ва маҳаллий кубокларни ўз коллекциясига қўшиб қўйган. Футболчилик фаолиятининг якуний қисмини Бразилия ва Мексика клубларида ўтказди. Шунингдек, у Бразилия терма жамоаси сафида ҳам катта муваффақиятларга эришиб, 2 марта Америка Кубоги (Copa América), 2 марта Конфедерациялар кубоги ҳамда 2020 йилги Олимпиада ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: