Андижонда ўқитувчиларни мактабдаги қурилиш ишларига жалб этган директор 34 млн сўм жаримага тортилди

Андижонда ўқитувчиларни мактабдаги қурилиш ишларига жалб этган директор 34 млн сўм жаримага тортилди

 

Давлат меҳнат инспекцияси Асакадаги 37-сонли мактаб директор 30 га яқин ўқитувчи ва техник ходимларни қурилишдан қолган чиқиндиларни тозалашга мажбурлаганини аниқлаган.

Ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб, ишларни бажаришга мажбур бўлган.

Директорга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан 34 000 000 сўм жарима қўлланилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: