Сенаторлар зўравонликдан жабр кўрган болаларга ҳимоя ордери бериш тартибини белгилайдиган қонунни маъқуллади
Қонунга кўра, жабрланувчилар ваколатли органлар ёки судга мурожаат қилиб, бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик ва тиббий ёрдам олиши ва ҳимоя ордерига эга бўлиши мумкин.
Ҳимоя ордери 30 кунгача берилиши, жабрланувчи аризасига кўра унинг муддати 1 йилгача узайтирилиши мумкин.