Тошкентда 230 та қоидабузарлик содир этган аёлнинг Lacetti автомобили аукционда сотиб юборилди

Тошкентда 230 та қоидабузарлик содир этган аёлнинг Lacetti автомобили аукционда сотиб юборилди

 

Маълум бўлишича, февраль ойида машина 174 та қоидабузарлик учун хатланган ва 59 млн сўм қарздорликни тўлаш шарти билан қайтарилиши айтилган.

Аммо 6 ой ўтиб, қоидабузарликлар сони 230 тагача кўпайиб, жарималар миқдори 88 млн сўмга ошган. Бунга сабаб ҳайдовчи хатланишидан олдин ҳам йўлларда қоидаларни бузиб юрган.

Қарздорнинг Lacetti’си аукционга чиқарилиб, 92 млн сўмга сотилган. Келиб тушган маблағ қарздорнинг жарималарини сўндиришга йўналтирилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: