Арманистон энергетика тизимидан узилди

Арманистон энергетика тизимидан узилди

30 август куни соат тахминан 22:55 да Арманистон атом электр станцияси мамлакат энергетика тизимидан узилган. Бу ҳақда Арманистон ҳудудий бошқарув ва инфратузилма вазирлигига таяниб, NEWS.am хабар бермоқда.

Ўчиришга чақмоқ уриши сабаб бўлган, бу эса станциянинг хавфсизлик тизимлари станцияни хавфсиз ўчириш режимига ўтказишига сабаб бўлган. Айни дамда атом электр станцияси жамоаси станцияни қайта ишга тушириш билан банд, дейилади хабарда.

Арманистон атом электр станцияси — 1969-1977 йилларда Арманистон ССР ҳудудида Метсамор шаҳри яқинида қурилган атом электр станцияси. Мамлакатнинг асосий электр энергияси манбаларидан бири ҳисобланган станция ВВЭР-440 реакторли иккита энергоблокдан иборат. Республикадаги умумий электр энергияси ишлаб чиқаришда Арманистон атом электр станциясининг улуши қарийб 40 фоизни ташкил этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: