Ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланадиган фан олимпиадалари сони 28 тага етказилади
Ҳозирда ўқувчилар 22 та халқаро ва минтақавий фан олимпиадалардаги ғолиблик учун пул мукофоти билан тақдирланмоқда.
Бу ҳақда президент иштирокида ўтказилган иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўйича таклифлар тақдимотида маълум қилинди.
Шунингдек, республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоа раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари даромад солиғидан озод этилади.