Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Истанбулдан депортация қилинди
Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Истанбул шаҳрида қўлга олинган, фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2021 йилдан буён қидирувда бўлган, 1981 й.т. РАХМАТОВА ШОХНОЗА САЙИДМУРОДОВНА бугун Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади.
Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.
Шу билан бирга, кейинги вақтларда кўплаб фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортганлигини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарлардан огоҳ бўлишни сўрайди.