Бу қўшиқни эшитиб йиғлаш керак, аслида!.. (Видео)
Бу — аслида фожиа. Бу — инсон зотининг тубанликка кетиши. Наҳотки, шу тубанлик ҳақидаги қўшиққа одам кулса, иложи бўлса, туриб ўйнаб кетса… Энди тасаввур қилинг, яқинларингиздан бири шу балога гирифтор бўлиб қолди. Қачон қарасангиз, маст-аласт. Бир жойларда думалаб юрибди. Айтадиган гапининг тайини ҳам, тутуруғи ҳам йўқ. Бу ёғи — бир кўзининг таги кўкарган, юзи шилинган. Шунда ҳам куласизми, шунда ҳам ўйнаб кетасизми?!
