Россия қуролли кучлари ДХРнинг Мемрик қишлоғини озод қилди
Мемрик – Селидово шаҳарчасидан 8 км шарқда жойлашган. Бу ердан Селидовога ҳамда Горняк ва Украинск аҳоли пунктларига ҳужум қилиш учун плацдарм сифатида фойдаланиш мумкин.
“Марказ” гуруҳи бўлинмалари кун давомида УҚКнинг 8та қарши ҳужумини қайтарди ва Калиново, Михайловкада жойлашган Украина қўшинларига зарба берди.
Душман 560 нафаргача ҳарбий хизматчи, тўртта зирҳли жанговар машинаси, учта автомобили, 2С3 Акация ўзиюрар тўпи, “Мста-Б” гаубицаси, Д-20 ва тўртта Д-30 гаубицаларини йўқотди.
