Ерда магнит бўрони бошланди

Ерда магнит бўрони бошланди

Амалий геофизика институти олимлари геомагнит фаолликнинг тахминий ошишини қайд этди, деб ёзади «ТАСС» .

Уларнинг маълумотларига кўра, Ернинг магнит майдонидаги бузилиш даражаси Г2 «ўртача» даражасида. Мониторинг шкаласида энг юқори кўрсаткич Г5 «жуда кучли», энг пасти эса Г1 «заиф».

Коинот тадқиқотлари институти ва Қуёш-ер физикаси институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълумотларига кўра, геомагнит вазиятнинг ўзгариши Москва вақти билан соат 6:00да бошланган. Бу вақтда қуёш шамолининг тезлиги 350 дан тахминан 450 км / с гача кўтарилди. 530 км / с га иккинчи сакраш Москва вақти билан тахминан 12:00 да содир бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: