Исроил ҳукумати Байрутдаги портлашлар юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди
Исроил ҳукумати Ливан пойтахти Байрутдаги Даҳия ҳудудидаги портлашлар муносабати билан шошилинч режадан ташқари йиғилиш ўтказмоқда.
Қайд этилишича, Бош вазир Беняьмин Нетаньяху бошчилигида ўтказилган йиғилишда мамлакат мудофаа вазири Йоав Галант ва бошқа расмий шахслар иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг алоқа воситаларининг портлаши натижасида Ливаннинг қатор ҳудудларида икки мингга яқин одам жароҳатланган эди.