Жон Жонс фаолиятини якунлашини эълон қилди

Жон Жонс фаолиятини якунлашини эълон қилди

Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, америкалик аралаш яккакураш устаси Жон Жонс яна битта жангдан сўнг карьерасига якун ясайди.

У 17 ноябрь куни UFC 309 турнирининг марказий жангида Стипе Миочичга қарши октагонга кўтарилади.

«Боунс»нинг ўзи бу фаолиятидаги сўнгги жанг бўлишини эълон қилди:

«Йил якунига етганидан кейин мен бошқа ҳеч қачон ишлашга мажбур бўлмайман. 37 ёшимда нафақага чиқаман. Ғалаба!», деб ёзди Жонс ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, 37 ёшли Жон ҳозирга қадар фаолияти давомида 28 та жанг ўтказиб, 27 ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: