“Газпром” Россиянинг энг даромадли 100 та компанияси қаторидан чиқди
Forbes’га кўра, 2023-йилни “Газпром” 583 млрд рубл зарар билан якунлаган. “Коммерсант” нашри эса зарарни 629 млрд рублга баҳоламоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу 25 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич.
Компания муаммоларининг асосий сабаби энг кўп фойда келтирган Европа Иттифоқи бозорининг йўқотилиши экани айтилмоқда. Россиянинг энг даромадли компаниялари рейтингининг янги пешқадами “Роснефт” бўлди.