Дунёдаги энг қадимги пишлоқ хитойлик мумиянинг бўйнидан топилди
Йигирма йил олдин Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида ёш аёлнинг 3600 йиллик тобути қазиб олинганида, археологлар унинг бўйнида турган заргарлик буюмига ўхшаган сирли моддани топган.
У пишлоқдан қилингани маълум бўлган ва олимлар ҳозир бу энг қадимги пишлоқ эканлигини айтишмоқда.
«Оддий пишлоқ юмшоқ. Бу ундай эмас. Ҳозир у ҳақиқатан ҳам қуруқ, зич ва қаттиқ чангга айланган», деди Пекиндаги Хитой Фанлар академияси палеогенетики ва Cэлл журналида сешанба куни чоп этилган тадқиқот ҳаммуаллифи Фу Қиаомеи.
Пишлоқ намуналарининг ДНК таҳлили, деди у пайшанба куни НБC Неwс телеканалига берган интервьюсида, ҳозирги Шинжон деб номланувчи Сяоҳе халқи қандай яшаганлиги ва улар билан мулоқот қилган сутэмизувчилар ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, Шарқий Осиёда чорвачилик қандай ривожланганлигини кўрсатади.
Бронза даври тобути 2003 йилда Сяоҳе қабристонини қазиш пайтида топилган.
Аёлнинг тобути ёпилган ва Тарим ҳавзаси чўлининг қуруқ иқлимида кўмилганлиги сабабли, Фунинг сўзларига кўра, унинг этиклари, шляпалари ва танасини боғлаб турган пишлоқлари яхши сақланиб қолган.