БМТ Олий комиссари ҳарбий асирларга нисбатан қийноқларни тўхтатишга чақирди
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Украина асирлигида бўлган россиялик ҳарбийларга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Яна Лантратова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Фолькер Тюрк ҳар қандай қийноқларни қатъий қоралаб, улар халқаро ҳуқуқка кўра мутлақ тақиқланганини таъкидлаган ва бундай амалиётларга зудлик билан барҳам беришга чақирган.
Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси (OHCHR) томонидан ўтказилган суҳбатлар натижаларига кўра, Украина томонидан асирга олинган ҳарбий асирларнинг тахминан ярми қийноқлар ёки бошқа шафқатсиз муносабатларга дуч келганини маълум қилган.
