Зеленский режими Россияда терактлар уюштирмоқда — Наришкин

Зеленский режими Россияда терактлар уюштирмоқда — Наришкин

 

“Украина ва унинг ғарблик кураторлари бизнинг мамлакатимизга, халқимизга қарши ҳақиқий террорчилик урушини бошладилар. Зеленский режими амалиётлар театрида стратегик муваффақиятга эришиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда, жамиятни руҳий тушкунликка тушириш ва беқарорлаштириш умидида Россия ҳудудида терактлар уюштирмоқда”, – деди  Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин МДҲга давлатларнинг хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари мажлисида.

Шунингдек, Наришкин Россияда Киев режими суиқасди оқибатида қурбон бўлган журналистлар ва фаол ватанпарвар фуқароларнинг номларини санаб ўтди.

АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Киевнинг жиноий чизиғини фаол равишда маъқуллайди ва тинч аҳолининг ўлими ва инфратузилма вайрон бўлиши учун жавобгар, деди Наришкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: