Бухорода икки нафар ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

Бухорода икки нафар ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

«Қоракўл» подстанциясида 2 нафар ёш мутахассис бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.

Ҳалок бўлганлар Бухоро электр тармоқлари корхонасининг «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари бўлишган.

Улар жамиятига қарашли 500 кВ кучланишли подстанцияда бахтсиз ҳодисага дуч келишган ва баландликдан қулаб тушиш оқибатида ҳалок бўлишган. Йигитлар тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, воқеа жойида ҳалок бўлишган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: