«ТikТоk» юзлаб ходимини ишдан бўшатмоқчи

«ТikТоk» юзлаб ходимини ишдан бўшатмоқчи

«ТikТоk» бутун дунё бўйлаб юзлаб ходимларини, шу жумладан Малайзиядаги ходимларини ишдан бўшатади. Бу ҳақда «Реутерс» нашри хабар берди.

 

Ходимларнинг қисқартирилишига платформадаги контентни тартибга солиш учун сунъий интеллект тизимларидан тобора кўпроқ фойдаланилаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

Нашр аввалроқ «ТikТоk» компаниясининг Малайзиядаги 700 нафар ходимини ишдан бўшатиш режалари ҳақида ёзган эди.

 

«Реутерс» сўровига жавобан компания турли мамлакатлардаги бир неча юз нафар ходимни ишдан бўшатишини ва Малайзияда 500 дан кам иш ўрни қисқартирилишини айтди.

 

Қайд этилишича, «ТikТоk» аллақачон сунъий интеллектдан фойдаланишни инсоний модерация билан бирлаштирмоқда.

 

«Реутерс» манбаларига таяниб хабар беришича, компания яқин ойларда қўшимча қисқартиришларни режалаштирмоқда, чунки у айрим минтақавий бўлинмаларни бирлаштиришни режалаштирмоқда.

 

Май ойида «ТikТоk» маркетинг ва операцион бўлимларида кўплаб ходимларни қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Ишдан бўшатиш глобал фойдаланувчи операциялари, контент ва маркетинг бўлимида ишлайдиган 1000га яқин одамларнинг аксариятига таъсир қилиши маълум қилинди.

 

Шунингдек, фойдаланувчиларнинг ўзаро алоқаси ва қўллаб-қувватлаши учун масъул бўлган жамоани тарқатиб юбориш режалаштирилмоқда.

 

Хитойнинг «БйтеДанcе» компаниясига тегишли ва 2018 йилда ишга туширилган «ТikТоk»нинг асосий офислари Лос-Анжелес ва Сингапурда жойлашган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: