Россия Украинадаги аҳоли пунктлари эгаллаб олингани ва аэродромлар вайрон қилинганини эълон қилди
Россия армияси Донетск вилоятининг Романовка қишлоғи ва Украинанинг Запороже вилоятидаги Новодаровка қишлоғини эгаллаб олди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари бир кунда Украина Қуролли кучларининг 40 та учувчисиз самолётини уриб туширган, шунингдек, ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига зарба берган.
Вазирлик маълумотларига кўра, тезкор-тактик авиация, зарба берувчи дронлар, ракета қўшинлари ва Россия қўшинлари гуруҳларининг артиллерияси Украина ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари фаолиятини таъминловчи энергетика объектлари, ҳарбий аэродромлар инфратузилмаси, шунингдек, 142 та тумандаги куч ва ҳарбий техника жамланмаларига зарба берган.