АҚШнинг Россия ҳисобидан Украинага $20 млрд ажратиши ақлсизлик
Маск АҚШ Россия ҳисобидан Украинага $20 млрд ажратишини ақлсизлик деб атади.
«Биз уларга қанча пул ажратдик? Бу ақлга сиғмайдиган даражага етди», — деб ёзди Маск ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.
Маълум бўлишича, Украинага ажратиладиган $50 млрд.лик қарз G7 давлатлари музлатган Россия активлари ҳисобига қопланади. Қарз 2024-2027 йиллар оралиғида тўланади.
Айтиш жоизки, Европа ва G7 мамлакатлари Россиянинг хориждаги 300 млрд евролик активларини музлатган. Россия буни «ўғирлик» деб баҳолаган.
