Аббосбек Файзуллаевнинг нархи ошди

Аббосбек Файзуллаевнинг нархи ошди

Москванинг ЦСКА клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи юқорилади.

«Transfermarkt» портали маълумотларига кўра, 21 ёшли футболчимизнинг янги нархи 6 миллион евродан 8 миллион еврога ошди.

Файзуллаев РПЛ жорий мавсумида 16 та ўйинда 2 та гол, 3 та ассист берди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: