Халқаро эътирофларни эътироф этайлик
2024 йилда юз берган эътиборга молик воқеалар баъзан эътиборга тушмай қолмоқда. Мисол учун:
1. Ажойиб адибимиз Назар Эшонқул ижоди АҚШда ўтказилган танловда алоҳида мукофотга сазовор бўлди.
2. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, атоқли телеахборот қироли Муҳаммаджон Обидов ўзбек журналистлари орасида биринчи бўлиб Хитойда жорий этилган халқаро мукофотга лойиқ кўрилди.
3. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг қаламига мансуб ҳуқуқий мавзудаги чиқишлари Франция пойтахти Парижда ўтказилган нуфузли анжуманда тақдирланди.
Ижодга барака, дўстлар, ҳамкасблар!!!
Хуршид Дўстмуҳаммад