Россия ҳарбий экспертлари Ўзбекистон Қуролли кучларини юқори баҳолади
“Ўзбекистон Қуролли Кучлари нафақат яхши таъминланган, балким унинг шахсий таркиби ватанпарвар ва ҳар қандай шароитда ҳам давлат олдидаги бурчини адо этишга тайёр”, – деди “Миллий мудофаа” журнали бош муҳаррири, Россия Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоат кенгаши аъзоси Игор Коротченко.
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг иштирокчиларига Ўзбекистон армиясида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди ва видеофильмлар намойиш этилди.