Украина полицияси ҳарбий хизматдан қочишга қарши умуммиллий рейди ўтказмоқда

Украина полицияси ҳарбий хизматдан қочишга қарши умуммиллий рейди ўтказмоқда

Украина полицияси ходимлари ҳарбий ёшдаги эркакларнинг мамлакатдан ноқонуний чиқиб кетиши бўйича давом этаётган тергов доирасида бутун мамлакат бўйлаб 200 та қидирув ишлари олиб бораётганини маълум қилди.

«Миллий полиция кучлари армия хизматига яроқли бўлган Украина фуқароларининг чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари бўйича 200 дан ортиқ қидирув ишларини амалга оширмоқда,» дея таъкидланди миллий полиция баёнотида.

Жума куни эълон қилинган рейдлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтган ҳафта бошланган умуммиллий терговнинг навбатдаги босқичи ҳисобланади. Илгари полиция 600 га яқин уй-жой, офис ва бошқа жойларни текширган эди.

18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга Украинани фақат алоҳида ҳоллардагина тарк этишга рухсат берилади. Ҳозирги кунда армия 25 ёшдан ошган фуқароларни ҳарбий хизматга чақирмоқда. Ҳарбий хизматдан бўйин товлаш учун кўплаб эркаклар чегарадан чиқиш учун пора беришга уринмоқдалар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: