Туркияда 78 киши ҳалок бўлган меҳмонхонадаги ёнғинга ошпазларнинг хатоси сабаб бўлган

Туркияда 78 киши ҳалок бўлган меҳмонхонадаги ёнғинга ошпазларнинг хатоси сабаб бўлган

 

 

Sabah газетасининг ёзишича, ёнғин ошпазлар грилда меҳмонлар учун нонушта тайёрлаётганда бошланган. Улар ёнаётган ёғни сув билан ўчиришга уринган, бу эса аланга бутун хона бўйлаб тарқалишига олиб келган.

 

Ваҳима ичида ошпазлар кўчага югуришган, ёнғин тезда барча қаватларга тарқалган, афсуски, меҳмонхонада ёнғин сигнализацияси ўчиқ бўлган.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин юзасидан олиб борилган тергов доирасида 19 киши ҳибсга олинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: