Трамп Ғазо секторини бузиб ташлашга чақирди
АҚШ президентининг фикрича, Ғазо бутунлай йўқ қилиниши керак, чунки у яшаш учун яроқсиз ва хавфли ҳудудга айланган.
Унинг айтишича, Ғазо аҳолиси Иордания ва Мисрга кўчирилиши мумкин, аммо Қўшма Штатлар улар учун янги уй қуришга пул ажратмайди.
Шу билан бирга, у янги Ғазо халқаро ҳудудга айланишини, у ерда бутун дунё вакиллари, шу жумладан, фаластинликлар ҳам бўлишини айтди.