Си Цзиньпин АҚШдаги ташрифини «панда дипломатияси» билан якунлади
Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШга қилган давлат ташрифини якунлаб, Пекинга қайтиб келди. Ташриф давомида у АҚШ президенти Дональд Трамп билан икки давлат муносабатлари ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди.
Томонлар Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ўзаро ҳурмат, адолат ва тенглик асосида ривожлантиришга келишиб олди. Шунингдек, савдо-иқтисодий масалалар бўйича келишувларга эришилди.
Си Цзиньпин Хитой-Америка муносабатлари истиқболини «порлоқ» деб атади, бироқ икки давлат ўртасида келишмовчиликлар сақланиб қолишини таъкидлади. Томонлар музокараларни йил охирига қадар давом эттиришга келишди.
Ташрифнинг рамзий натижаларидан бири «панда дипломатияси»нинг қайта тикланиши бўлди. Си Цзиньпин икки панда — Пин Пин ва Фу Шуан яқин кунларда Хитойдан Атланта зоопаркига юборилишини маълум қилди.
Хитой пандаларни хорижий зоопаркларга беришдан ўнлаб йиллар давомида дипломатик восита сифатида фойдаланиб келади. Пандалар Хитой мулки бўлиб, хорижий зоопаркларга маълум муддатга берилади.
Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи 23 сентябрда бошланган ва унинг 11 йил ичидаги биринчи давлат ташрифи бўлган. Трамп Хитой раҳбарини самолёт трапида шахсан кутиб олган. Оқ уйдаги кечки овқатда эса унга оқбошли бургут ҳайкали совға қилинган.
