«Украинани интернетдан узиш учун Россия устимизга атом бомбаси ташлаши керак бўлади»

«Украинани интернетдан узиш учун Россия устимизга атом бомбаси ташлаши керак бўлади»

Бу ҳақда MiroHost асосчиси ва «Украина интернети отаси» Олшанский фикр билдирди.

Сўнгги кунларда Россия Украина интернет инфратузилмасига зарбаларни кучайтирди. 23 сентябрда Киевдаги дата-марказлар ва провайдерлар ускуналари шикастланиши ортидан тахминан 100 минг хонадонда интернет узилиши ёки беқарор ишлаши кузатилди.

Neue Zürcher Zeitung нашрининг ёзишича, Россиянинг мақсади — Украинани интернетсиз қолдириш.

Сентабр ойи бошидан буён Россия интернет-провайдерлар ва мобиль алоқа операторлари инфратузилмасига зарбалар бериб, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ҳамда тармоқ тугунларига зарар етказмоқда. Бу каби давомли ҳужумлар интернет сифати ва тезлигининг пасайишига, шунингдек, хизматлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: