Чехлар, руминлар ва словенлар ранжиди

Чехлар, руминлар ва словенлар ранжиди

Le Monde газетаси ёзишича, Чехия, Руминия ва Словения Париждаги Европа давлат раҳбарлари саммитига таклиф этилмаганидан ғазабланди.

Чехия ҳукуматидаги манба нашрга айтишича, Европада аҳоли сонига нисбатан Чехиядан кўра кўпроқ украиналик қочқинларни қабул қилган бошқа мамлакат йўқ. Бундан ташқари, айнан шу мамлакат «қурол-яроғ етказиб беришнинг энг самарали тизимларидан бирини» ташкил этмоқда».

«Полшани ҳисобга олмаганда, Чехиядан кўра урушга яқинроқ мамлакат йўқ,» – деди Чехия ҳукуматидаги манба Франция президенти ЭммануЭл Макроннинг «такаббурлигини» қоралаб.

Руминиянинг вақтинча президенти ИлиЭ Болоянънинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кристиан Диаконеску ҳам «мамлакати кўрсатган саъй-ҳаракатларга қарамай» Парижга таклиф этилмаганидан афсусда эканлигини билдирди.

«Муҳокамаларнинг мавзуси НАТОнинг шарқий қаноти, хусусан, Қора денгиз минтақасининг хавфсизлиги ва барқарорлиги билан боғлиқ бўлмайди ва, энг муҳими, ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди. Бироқ, сизни ишонтириб айтишим мумкинки, бундан кейин бизни ҳам ўз ичига оладиган кейинги қадамлар қўйилади,» деб таъкидлайди у.

Бундан ташқари, Словения президенти Наташа Пирс-Мусар айтишича, Париждаги саммит ташкилотчилари Европанинг барча давлатларини таклиф этмагани билан «дунёга ҳатто Европа Иттифоқи доирасида ҳам барча давлатлар тенг эмаслигини кўрсатмоқда.» Унинг фикрича, «бу АҚШ учун муносиб ҳамкор бўла оладиган Европа эмас.»

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: